Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон бош вазири истеъфога чиқди
Арманистон бош вазири Овик Абраамян истеъфога чиқиш қарори ҳақида маълум қилди.
У пайшанба куни ҳукумат йиғилишида шу ҳақидаги қарорини билдирган.
"Мен истеъфога чиқаман ва президентга янги ҳукумат шакллантириш имконини бераман", — дея унинг сўзларини келтирган Sputnik Армения.
У ўз қарорини давлатни бошқаришда янги қарашларга эҳтиёж юзага келгани билан изоҳлаган.
Абраамян 2014 йилнинг апрелида лавозимига тайинланганди.
Бундан олдинроқ маҳаллий нашрларда президент Серж Саргсян миллий келишув ҳукумати шакллантирмоқчилиги, янги ҳукуматга мамлакат пойтахти Ереван шаҳрининг собиқ мэри, ҳозирда "Газпром"нинг муассислигидаги "Межрегионгаз" компаниясида стратегия ва ривожланиш масалалари бўйича бош директор ўринбосари ҳисобланадиган Карен Карапетян раҳбар бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Агар бу тайинлов амалга ошса, Карапетян Арманистоннинг ҳисоб бўйича ўн тўртинчи бош вазири бўлади.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026