Киевлик талаба эски "Запорожец"ни электромобилга айлантирди
Украина миллий техника университети талабаси Дмитрий Липко эски "Запорожец"ни электромобилга айлантирди. Бу ҳақдаги хабар таълим муассасасининг пайвандлаш факультети сайтида пайдо бўлди, бир қанча муддатдан кейин унга Украина ОАВ эътибор қаратди.
Талабага бундай электромобилни айлантиришга машинанинг ўзи, электр двигатель, Nissan Leaf модели аккумуляторларидан бир қисми ва контроллёр керак бўлди. Автомобилни лойиҳалаш, бўлаклаш ва йиғиш уч ой вақт олди. Бунда Липкога отаси ва "Електро–автосам" автоклуби аъзолари ёрдам бердилар.
Янгиланган автомобилнинг бир қувватланишда босиб ўтадиган йўли 50 км ни ташкил қилади. Бу масофа талабага уйидан таълим муассасасига ва у ердан уйига қайтишига етади.
Фейсбук изоҳчилари машина эгаси техпаспортни расмийлаштиргани билан қизиқишди ва бунга жавобан вақти келиб бу амалга оширилишини эшитишди.
Мавзуга оид
08:31 / 21.11.2024
РФ ҳужуми таҳдиди туфайли Киевдаги бир қанча элчихоналар ёпилди
14:41 / 20.11.2024
ЕИ давлатлари АҚШ ёрдами қисқарса ҳам Киевни қўллаб-қувватлашга тайёр
12:17 / 13.11.2024
Киев ЕПни Россиядан болаларни қайтаришда ёрдам беришга чақирди
10:13 / 11.11.2024