Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР АҚШдан ўзини ядровий суперқудратли давлат сифатида тан олишни талаб қилди
КХДР якшанба куни АҚШдан ўзини ядровий қуролга эга давлат сифатида тан олишни талаб қилган. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлигига асосланиб Франс Пресс хабар тарқатган.
"Обама ядро қуролига эга бўлган КХДРнинг стратегик позициясини инкор этишга ҳаракат қилмоқда. Лекин бундан маъно йўқ. Бу худди қўл билан қуёшни тўсишга уриниш кабидир", дейилган мамлакат ТИВ баёнотида.
КХДР ҳукумати 9 сентябрь куни қуввати 10 килотонна бўлган ядровий қуролни ер ости синовидан ўтказгани ҳақида маълум қилди. Бу синов мамлакат тарихидаги энг кучли ядро қуроли синови бўлгани айтилди.
Шу куни мамлакат ҳудудида 5,3 балли зилзила қайд этилди.
Бу синов ҳисоб бўйича бешинчиси бўлди. Охирги марта КХДР 2016 йилнинг 6 январида, Пангири полигонида 5 тонналик ядро синовини ўтказгани ҳақида маълум қилганди. Шимолликлар 2006, 2009 ва 2013 йилларда ҳам ядро синовларини ўтказган.
Қайд этиш керакки, 2016 йилнинг 9 сентябрида КХДР мустақилликнинг 68 йиллигини нишонлади.
Шу билан бир вақтда БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореядаги ядро синовларини қаттиқ қоралади ва Пхеньянга қарши янги жазо чоралари қўлланиши, аввалгилари кучайтирилиши ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026