12:10 / 13.09.2016
9847

АҚШнинг бомбардимончи самолётлари КХДР чегараси яқинидан учиб ўтди

Америкаликларнинг В-1В русумли 2та бомбардимончи самолёти Жанубий Корея осмонида намойишкорона парвозни амалга оширди. Парвоз КХДР чегараларига 100 километрга яқин масофада амалга оширилган.

Ёнҳап агентлиги берган манбага кўра, самолётлар Гуамдаги базадан чиқиб, Жанубий Кореядаги Осан базасига (Сеулдан 70 км масофада) келган. Самолётларни Жанубий Кореянинг 4та F-15 русумли қирувчи самолётлари, шунингдек, америкаликларнинг F-16 русумли 4та самолёти қўриқлаб борган.

Бу парвоз АҚШнинг Жанубий Корея билан бирдамлиги рамзи сифатида амалга оширилгани қайд этилган.

9 август куни АҚШ ядро қуроли элтишга қодир учта «кўринмас» B-2 Spirit стратегик бомбардимончи самолётларини Тинч океани шарқий қисмидаги Гуам оролига етказганди.

9 сентябрь куни КХДР навбатдаги ядро синовини муваффақиятли ўтказгани ҳақида маълум қилди.

Кўп ўтмасдан АҚШ, Япония ва Жанубий Корея ҳамда Ғарбнинг бир қатор давлатлари КХДР ҳаракатларини қоралаб чиққанди.

Top