Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда арилар тинчини бузган спортчилардан ўч олди
115 Япониянинг Хиде шаҳрида бўлиб ўтган халқаро енгил атлетика марафонида иштирок этганларнинг 115 нафари арилар ҳужумидан азият чекишди, деб хабар қилмоқда Marca.
Ҳодиса марафон қатнашчилари кўприкдан югуриб ўтаётган вақтда содир бўлган. Спортчиларнинг шовқини ва вибрациясидан арилар уясининг тинчи бузилган ва ҳашаротлар бунинг учун югурувчиларни янада тезроқ югуришга мажбур қилиб, жазолаган. Натижада, 8 киши ари чақишидан вужудга келган аллергия ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Умуман, марафонда бир ярим мингдан ортиқ киши иштирок этган, полумарафонда эса, 697 нафар югурувчи қатнашган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026