Жаҳон | 18:31 / 14.09.2016
6129
1 дақиқада ўқилади

FT: Bayer корпорацияси Monsanto компаниясини харид қилди

Германиянинг Bayer кимё ва фармацевтика компанияси Америкадаги рақобатчиси Monsanto билан қўшилганини эълон қилди, деб ёзмоқда Financial Times.

Хабар қилинишича, Bayer Америка компаниясининг ҳар бир акциясига 128 доллардан тўлашга рози бўлган. Шундай қилиб, битимнинг умумий суммаси 65 млрд долларни ташкил этган. Бундан ташқари, компаниялар битим амалга ошмай қолган тақдирда, 2 млрд долларлик товон хусусида ҳам келишиб олган. 

FT нашрининг қайд этишича, Monsanto билан амалга оширилган битим дунёдаги энг йирик қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг уруғлари ва пестицидлар ишлаб чиқарувчиси пайдо бўлишига имкон беради. У, шунингдек, Германия компаниясининг хориждаги энг йирик хариди бўлади. 

Мазкур янгиликдан сўнг, Bayer акциялари таннархи 3 фоизга кўтарилган. 

 

Мавзуга оид