Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ҳуқуқий соҳада қўшма битимлар ишлаб чиқади
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари ва Хитойнинг Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудуди Адлия департаменти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА
"Дунё" хабарига кўра, тадбирда Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудуди Адлия департаменти халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси ўринбосари, прокурор Пол Хо, катта давлат маслаҳатчилар Феликс Сай Хоэ ва Шум Тик Сэнди ҳамда давлат маслаҳатчиси Чан Кахин Жефф иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, жумладан, соҳага оид шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Пол Хо томонлар ўртасида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида битимларни имзолаш ва уларнинг доирасида ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мавжуд масалаларни тартибга солиш зарурлигини қайд этди.
Учрашув сўнгида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ҳуқуқий соҳа билан боғлиқ олдинда турган масалаларни биргаликда ҳал этиш мақсадида ўзаро ташрифларни ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ветнамда ичида сайёҳлар бўлган катер ағдарилиб кетди
Жаҳон | 09:39
-
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:05
-
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди
Спорт | 08:21
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
Мавзуга оид

23:50 / 11.06.2025
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади

08:40 / 18.04.2025
Трамп Украина билан ерости бойликлари бўйича битим имзоланишини эълон қилди

12:27 / 17.01.2025
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида битимларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

13:22 / 16.01.2025