Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгаришлар амалга оширилди

Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов Ниғматовични бош вазир ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақида Ўзбекистон республикаси ҳукумат порталининг янгиланган маълумоти далолат беради.
Манбага кўра, Абдулла Орипов Вазирлар Маҳкамасида Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари вазифасини бажаради. Орипов 2002 йилнинг майидан 2012 йилнинг августига қадар бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркибида бошқа ўзгаришлар ҳам рўй берган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Рустам Қосимов тайинланди. У 2014 йилнинг апрелидан буён шу лавозимда фаолият кўрсатган Алишер Ваҳобовнинг ўрнини эгаллади. У 2004−2008 йилларда ҳам олий ва ўрта махсус таълим вазири ва бош вазир ўринбосари бўлганди.
Ином Мажидов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Мажид Каримов — илм-фан бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27 / 26.04.2025
Мавзуга оид

19:21 / 19.01.2025
Хорватия бош вазири ўринбосари тўппончадан ўқ узган видеоси сабаб истеъфога чиқди

17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)

11:49 / 20.11.2024
Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгиланди

15:25 / 19.11.2024