Жамият | 18:10 / 15.09.2016
20226
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг биринчи танк ўз юбилейини нишонламоқда

Лондон шаҳри марказидаги Трафальгар майдонида Биринчи жаҳон урушида қўлланилган Марк IV танкининг намунаси ўрнатилди, деб хабар қилмоқда Би-би-си.

Тарих саҳифаларидан маълумки, 1916 йил 15 сентябрда Сомме дарёси бўйидаги уруш майдонида илк бора зирхли техника – танкдан фойдалана бошлашган. Бу, ўша йили ишлаб чиқилган Mark I моделидаги танк эди. Машина оғирлиги 28 тонна бўлиб, унинг зирхли қоплами 5 ммдан 12 ммгача бўлган. У, 2 хил русумда: пулемётли ва пушкали танк сифатида ишлаб чиқилган. 

Унга 105 от кучига эга тракторнинг карбюраторли двигатели ўрнатилган бўлиб, соатига 6,4 км тезликда ҳаракатлана олган. 

Мавзуга оид