Спорт | 16:10 / 16.09.2016
6414
1 дақиқада ўқилади
Мессининг акаси ноқонуний ҳаракати учун жавобгарликка тортилди
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас Месси ўқотар қуролни ноқонуний сақлаганликларда айбланмоқда. Шу боисдан у суд маҳкамасига тортилди.
34 ёшли Матиасни ноқонуний қуролни сақлаб келганлиги учун судья уни қамоққа олиш борасида қарор чиқаргани йўқ. Аксинча, у 1 йил давомида маҳаллий ҳаваскорлар клубида бепул футбол дарсларини беришга маҳкум қилинди. Шунингдек, Матиас 524 доллар миқдорида жаримага тортилди.