Спорт | 10:04 / 04.12.2017
11216
1 дақиқада ўқилади

Мессининг акаси 8 йилга қамалиши мумкин

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Аргентина суди қарорига кўра ҳибсга олинди. AS нашри хабарига кўра, Матиас Мессига ноқонуний равишда ўқотар қурол сақлаш айби қўйилиши мумкин.

Матиас шифохонада қолмоқда, у 23 декабргача шу ерда бўлади. Ноқонуний қурол сақлаш учун 3,5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазолаши белгиланиши мумкин. 

Матиас Месси у қирғоқда қолдириб кетган қайиқда қон излари ва тўппонча аниқланганидан кейин қўлга олинди. У Аргентинанинг қумли қирғоғида саёзликка ўтириб қолган вақтида жароҳат олганини айтган.

Фото: Dailiy Mail

Матиас 2016 йилда автомобилида топилган қурол учун маъмурий жазога тортилган. 2008 йилда ҳам у ноқонуний тарзда қурол олиб юргани учун ҳибcга олинган. Августда эса Матиас она шаҳри Росариода аварияга учраган.

Мавзуга оид