Жамият | 16:11 / 16.09.2016
6815
1 дақиқада ўқилади

Тамаки маҳсулотларидан воз кечиш умрни 5 йилга узайтиради

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ижтимоий саломатлик ва коммуникация бошқармаси раҳбари Олег Салагайнинг маълум қилишича, тамаки маҳсулотларини чекувчи инсон бу зарарли одатини ташласа, бу унинг умрини камида 2,5 йилга узайтиради. Унинг сўзларига кўра, баъзи мамлакатларда бу кўрсаткич 5 йилни ташкил қилади. Бу ҳақида "Экономика сегодня" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, спиртли ичимликлар истеъмоли, тамаки маҳсулотларини чекиш ва семизлик билан боғлиқ касалликлар бутун дунё аҳолисининг 70 фоиз ўлимига сабаб бўлади. Шунингдек статистикага кўра, тамаки ва чекиш  Ер юзидаги 20 фоиз катта ёшли аҳолининг ҳаётини хазон қилади. Уларнинг деярли ярми 70 ёшга етмай, ҳаётдан кўз юмади. 
 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид