Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Сурияда ИШИДнинг бош ташвиқотчисини йўқ қилди
АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари 7 сентябрда ИШИДнинг етакчиларидан бири, "доктор Ваил" номи билан таниқли бўлган Ваил Одил Ҳасан Салмон ал-Фаёдни йўқ қилди. Бу ҳақда Пентагонга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Террорчи Раққа яқинида берилган авиазарба натижасида йўқ қилинган.
Таъкидланишича, террорчи ИШИДнинг "ахборот вазири" бўлган ва ташвиқот масалаларига жавоб берган. Шунингдек, у террорчилик гуруҳининг маслаҳатлашув кенгашига кирган.
Пентагон вакили Питер Кукнинг айтишича, ал-Фаёд қатллар ва қийноқларни намойиш қилувчи террорчиларнинг ташвиқот видеоматериалларини тайёрлашни бошқарган.
Бундан ташқари, у ИШИД етакчиларидан бири, жангарилар томонидан босиб олинган ҳудудлардан ташқарида террорчилик ҳужумларига жавоб берган Абу Муҳаммад ал-Аднанийнинг яқин сафдоши бўлган. Аднанийнинг ўзи ҳам 30 августда авиазарба натижасида йўқ қилинганди.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026