МДҲнинг юбилей саммити қандай ўтди?
2016 йил 16 сентябрь, жума куни Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 25-юбилей саммити бўлиб ўтди. Бироқ, унда халқаро ташкилотнинг 25-йиллигини нишонлаш ҳамда уни ислоҳ қилиш масалаларини муҳокама этиш учун унга аъзо бўлган 11 давлат раҳбарларининг барчаси ҳам қатнашгани йўқ.
Шу билан бирга, Украина президенти Пётр Порошенконинг саммитда иштирок этмагани рус-украин кескинлиги мавжудлигини анжуман қатнашчиларига эслатиб қўйишга тўсқинлик қилмади.
Қайд этиш жоизки, Бишкек шаҳри Ҳамдўстликнинг чорак асрлик тарихида учинчи маротаба унинг саммитига мезбонлик қилди. Мазкур анжуманни ўтказиш учун шаҳарда жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилди. «Ала-Арча» давлат қароргоҳида ўтов шаклида махсус бино барпо этилди. У ерга юзлаб килограмм қази ва лосос гўштлари, ўнлаб килограмм камалак тусли форел ва бошқа тансиқ таомлар келтирилди.
Қанчалик жиддий тайёргарлик кўрилмасин ва ҳаракат қилинмасин, саммитни ўз вақтида бошлашнинг имкони бўлмади. Бунга, Владимир Путиннинг етиб келиши кечиккани сабаб бўлди. Уч мамлакат раҳбарлари эса, саммитга ўз вакилларини юборди.
Украина, Туркманистон ва Молдова раҳбарлари одатдагидек, анжуманда қатнашишдан бош тортишди. Украина номидан мамлакатнинг Қирғизистондаги элчиси иштирок этган бўлса, Туркманистондан бош вазир ўринбосари ташриф буюрган. МДҲнинг юбилей саммитида Молдова бош вазири иштирок этди.
Бундан ташқари, Молдова президенти анжуманда иштирок этмагани баробарида, расмий Кишинёв МДҲнинг 2017 йилги раислик қилишдан ҳам бош тортди. Республика бюджетида халқаро анжуманлар ўтказиш учун етарли маблағлар мавжуд эмаслиги важ қилинган. Шу сабаб, эстафетани Москва қабул қилиб олди. Бу ҳам аслида Ҳамдўстлик тарихида биринчи бор кузатилаётган ҳодиса эмас. 2014 йили Украина мамлакат жануби-шарқида бошланиб кетган фуқаролик уруши сабаб саммитни ўтказа олмаган, ўшанда Беларусь Киев маъмурияти жонига оро бўлганди.
Шуни ҳам алоҳида уқдириш лозимки, Украина ва Туркманистон шу пайтга қадар Ҳамдўстлик низомини имзолагани ва тасдиқлагани йўқ. Шунга кўра, аслида бу мамлакатлар ҳуқуқий жиҳатдан МДҲ аъзолари ҳисобланмайди. Расмий Киев бу борада ўз мақомини муҳокама ҳам этмайди ва аъзолик бадалларини ҳам тўламайди.
Ўзбекистон раҳбарининг иштирок этмаслигини эса тўғри тушуниш мумкин. Саммитда, Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ўрнига ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қатнашган. Республикада президентлик сайловларига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.
Мавзуга оид
16:12 / 22.11.2024
Танзила Норбоева Россияда МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеясида иштирок этди
17:01 / 08.11.2024
Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
17:21 / 06.11.2024