15:49 / 17.09.2016
5001

Пекин марафонида Африка вакиллари ғолиб бўлишди

Эфиопиялик енгил атлетикачилар Гебре Мекуант Аинью ва Биру Мересет Менгисту Пекин халқаро марафонида ғолибликни қўлга киритишди. Ташкилий қўмита маълумотларига кўра, мазкур югуриш мусобақасида 30 мингга яқин спортчи қатнашган. 

Эркаклар орасида биринчи бўлиб финиш чизиғини кесиб ўтган. У 2 соат 11 дақиқа  сониялик натижа кўрсатган. Менгисту эса 2 соат 25 дақиқа 56 сония натижа билан аёллар орасида биринчи бўлган. Деярли барча совринли ўринларни эгаллаган эфиопларга КХДРнинг биргина вакиласи О Юн Ок рақобат уйғота олган. У, аёллар орасида учинчи ўринни эгаллади. 

42,195 кмлик марафон Пекиннинг қоқ марказидаги Тяньаньмэнь майдонидан шаҳарнинг шимолидаги Олимпия спорт мажмуасида якунланган. Йўналиш ХХР пойтахтининг тарихий ёдгорликлари ва диққатга сазовор жойларидан ўтган. Шунингдек, 10 кмга юугуриш ва яриммарафон ҳам ўтказиш режалаштирилган. 

Пекин марафони 181 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. Югуриш йўлаги Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси талабларига жавоб беради. Унда жаҳон рекорди ўрнатилиши мумкин. Эркаклар орасида эфиопиялик Тадес Тола 2013 йилги марафонда ғалаба қозониб, 2 соат 7 дақиқа 16 сонияда финишга етиб келиб, жаҳон рекордини ўрнатган эди. Аёллар ўртасидаги энг юқори натижа 4 карра марафон ғолиби хитойлик Сунь Инцзега тегишли. У, 2003 йили 2 соат 19 дақиқа 39 сония натижа кўрсатган. 

Top