Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple компьютери 23 йилда илк маротаба янгиланди
Дастурчи Жон Брукс Apple II компьютери учун янгиловчи дастурий таъминотни тақдим этди. У, 1993 йилдан бери илк маротаба ишлаб чиқарилди, деб ёзмоқда Ars Technica.
Брукс Apple II ҳисоблаш техникасининг модификацияси ҳисобланувчи Apple II GS компьютерининг 30 йиллиги муносабати билан янгиловчи дастурни тақдим этган. Шунга қарамай, дастурчининг ишонч билдиришича, Apple II’нинг барча турларига мос келади.
Ҳисоблаш тизимининг янги таснифи ProDOS 2.4 деб номланган. Эндиликда, дастурчи қўшган янгиликлар сабаб Apple II ҳам USB-интерфейс ва BASIC интерпретаторини қўллай олади.
Apple II — Apple Computer компаниясининг 1977 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилган оммавий ҳисоблаш техникаси ҳисобланади. Бунгача, Стив Жобс ва Стив Возняк асос солган компания Apple I компьютерини ишлаб чиқарган.

Мавзуга оид
07:42 / 16.08.2025
Қорақалпоғистонни ривожлантириш дастурига 200 миллион доллар жалб қилинади
18:29 / 09.04.2025
Британияда маълумотлар таҳлили асосида «қотилликларни башорат қилувчи» тизим ишга туширилади
15:31 / 24.03.2025
Oylikbot ўрнига янги дастур ишга туширилади
11:29 / 14.03.2025