Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Сурияда хавфсизлик ҳудудини барпо этиш масаласини кўтариш ниятида
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурияда хавфсизлик ҳудудини барпо этиш масаласини муҳокама этмоқчи.
«Мен АҚШда хавфсизлик ҳудуди масаласини кўтараман. Биз 5 минг квадрат километрли ҳудуд майдонини муҳокама этишимиз мумкин. Шунингдек, Сурия шимолида ўтказилаётган «Фрот қалқони» ҳарбий амалиётининг қочқинлар масаласини ҳал этишдаги ижобий ўрнини таъкидлайман. Ҳозирда биз жануб томон ҳаракатланаяпмиз», — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Эрдўғаннинг қайд этишича, одамлар Суриянинг ИШИД назорати остида бўлган қатор шаҳарлари, биринчи навбатда Жараблусдаги уйларига қайтмоқда.
«Хавфсизлик ҳудудини кенгайтириш билан уйига қайтаётган қочқинлар сони ҳам ортади», — деб қўшимча қилган Эрдўған.
У, шунингдек, Туркия Қуролли кучлари Сурия шимолидаги ҳарбий ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлаган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026