Россияда Ravon 2 нархи кўтарилади

Ўзбекистоннинг Россия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинаётган Ravon 2 ҳэтчбеклари нархи яқин орада ошади. Россиядаги нашрлар хабарларига кўра, россиялик харидорлар учун бу автомобилларнинг нархларига ўртача 20 минг рублдан қўшилади.
Иккита хавфсизлик ёстиқчаси билан жиҳозланган базавий модификациядаги автомобилнинг нархи 409 минг рубль бўлади (аввалги 390 минг ўрнига). Топ комплектациянинг нархи эса 509 минг рублга тенг бўлади.
Шуни ҳам айтиш жоизки, автомобиль бозори экспертлари нархлар ошишига қарамасдан савдо ҳажми тушиб кетмаслигига ишонч билдиришмоқда.
Ravon бренди GM Uzbekistan компанияси томонидан Россияда ўтган йилнинг кузида тақдим этилганди. Шундан сўнг россиялик харидорларга Ravon2, Ravon Nexia, Ravon Gentra ва Ravon Matiz моделлари сотилиши йўлга қўйилди.
Мазкур бренд Россияда оммабоп бўлган, лекин эскириб қолган Matiz ва Nexia ҳамда Россия бозорини тарк этган Chevrolet автомобиллари ўрнини эгаллаши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия дрони Украинадаги автобусга урилди, кўплаб қурбонлар бор
Жаҳон | 11:23
-
UMS, UzAuto Motors, Uzbekistan GTL каби корхоналардаги давлат улуши сотилади
Иқтисодиёт | 11:21
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Марказий Осиёга ташрифини кечиктирди
Жаҳон | 10:44
-
Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради
Жаҳон | 10:32
Мавзуга оид

19:29 / 28.06.2024
Россияда йил бошидан буён нархларнинг энг кучли ошиши кузатилмоқда

13:45 / 27.01.2023
2023 йилда нархлар ошишига қайси омиллар таъсир кўрсатиши мумкин? – МБ раиси изоҳ берди

14:25 / 21.04.2022
«Бу бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди» — Шавкат Мирзиёев дунё бозоридаги вазият ҳақида

21:08 / 14.07.2018