18:49 / 19.09.2016
5969

Смайл белгиси Интернетдаги 34-таваллуд айёмини нишонламоқда

Фото: © flickr.com/SOZIALHELDEN

Илк электрон "табассум"дан 1982 йилдаёқ веб-сайтда фойдаланилган.

1982 йилнинг 19 сентябрида Карнеги-Меллон Университети профессори Скотт Фалман биринчи марта Интернетда табассум сифатида ноодатий белгиларни ???? қўллай бошлаган. Бу ғоя тармоқнинг бошқа фойдаланувчилари томонидан тезда "илиб" кетилган. Смайл белгиси бугунга қадар интернет-жамиятида жуда машҳур. 

Бироқ Фалманни смайл ихтирочиси дейиш қийин: у график тасвирларни Интернетда машҳур қилган. Википедияга кўра, смайллар XIX асрнинг биринчи ярмидаёқ санъатда пайдо бўлган, масалан, бундай тасвир Ингар Бергманнинг "Порт шаҳри" фильмида (1948) кўринган. Бундан ташқари, смайллар "Лили" (1953) ва "Жижи" (1958) фильмларининг реклама кампанияларида ҳам акс эттирилган. 

"Мен кўпинча ўйланиб қоламан - табассумни англатувчи қандайдир махсус типографик белги бўлиши керак - қандайдир эгри чизиқ, унинг орқасида қавс белгилари...сизнинг саволингизга айнан шу белгини қўйган бўлардим", - деган Владимир Набоков The New York Times журналига берган интервьюсида. 

 

Top