Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда барча абитуриентлар гиёҳванд моддалар истеъмол қилишга текширилади
Филиппин ҳукумати барча олий таълим муассасаларида барча абитуриентлар организмида гиёҳванд моддалар борлигини мажбурий текширишни киритишни режалаштирмоқда. Ушбу чора мамлакатда наркотрафикка қарши кураш доирасида кўрилмоқда.
"Бундай текширувни ўтказиш ғояси президент барча талабалар кампусини гиёҳванд моддалардан холи ҳудуд қилишга чақиргандан кейин пайдо бўлди. Ёшлар бу хавфли моддаларни истеъмол қилмасликлари жуда муҳимдир. Бунда таълим олиш бу иллатдан қайтарувчи омил бўлиши керак", деб айтди мамлакат ҳукуматининг олий таълим бўйича комиссияси ижрочи директори.
Организмида гиёҳванд модда топилган талабалар таълим муассасасида ўқиш бошлангунча даволаш курсидан ўтишлари керак бўлади.
2016 йил май ойида сайланган Филиппин президенти Родриго Дутерте ноқонуний наркотрафикка қарши курашни ўз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири қилиб белгилаган.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
15:09 / 24.02.2026