19:47 / 20.09.2016
5280

Икки нафар ҳинд талабаси Facebook’ни судга берди

Карменья Сингх Сарин ва Шрея Сетхи Деҳли олий судига WhatsApp компаниясининг янги сиёсати миллионлаб фойдаланувчилар манфаатига хавф солаётганини таъкидлаб, даъво аризаси билан мурожаат қилдилар.

19 ёшли Сингх ва 22 ёшли Сетхи "фойдаланувчи розилиги" атамаси Ҳиндистонда маънога эга эмаслигини, чунки кўпчилик ҳиндлар махфийлик сиёсати ўзгаришининг оқибатларини ўқиш ёки тушуниш учун етарлича билим ва тайёргарликка эга эмаслигини айтмоқдалар.

Суд жараёнида WhatsApp компанияси "Фейсбук"ка фойдаланувчилар исмлари ва телефон рақамларини истесно қилган ҳолда, уларнинг ёзишмалари мазмунини бермаслигини айтди. Компания мессенжердан фойдаланиш ихтиёрий эканлигини қўшимча қилди. 

SimilarWeb маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг 70 млн дан кўпроқ аҳолиси WhatsApp’дан фойдаланади, "Фейсбук" аудиторияси эса 150 млн га яқин фойдаланувчини ўз ичига олади. 

WhatsApp компанияси 25 августда ўз блогида махфийлик сиёсати ўзгаришини эълон қилиб, "Фейсбук" ижтимоий тармоғи билан маълумотлар алмашиш натижасида WhatsApp мессенжери фойдаланувчиларига дўстларнинг аниқроқ тавсиялари ва тегишли эълонларни кўрсатишни таклиф қилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Компания фойдаланувчилар телефон рақамларини реклама берувчиларга бермасликка ваъда берган.

 

Top