Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
You Tube'да "Вечерний Ургант" кўрсатувининг муқобили ҳавола қилинди (видео)
Қорақалпоғистон телевидениесида Россия 1-канали орқали эфирга узатиладиган, Иван Ургант бошловчилик қилувчи "Вечерний Ургант" шоусининг маҳаллий муқобили пайдо бўлди. Уни You Tube канали орқали кўришингиз мумкин.
Янги кўрсатувнинг номи - "Haz!lkesh". Унда Иван Ургантнинг ролида Юморбек тахаллусини олган қизиқчи-журналист намоён бўлади. Ушбу кўрсатувга худди "Вечерний Ургант"дагидек меҳмонлар таклиф этилган ва бошловчи улар билан ҳазил суҳбат уюштирган. Уларни залдаги томошабинлар олқишлаб туришади.
"Haz!lkesh" дастурининг биринчи сони қўшиқчилик мавзусига бағишланган. Унда бошловчи қўшиқчи бўлиш учун инсонга нималар керак бўлишини санаб ўтади.
Илк кўрсатувнинг меҳмони - эндигина саҳналарни забт этаётган қорақалпоғистонлик йигитлардан иборат "Фантазия" ҳазилкаш гуруҳи. Улар кўрсатув орқали ўз истеъдодларини намойиш қилиб, ҳазил-қўшиқлар тақдим этишади.
Мавзуга оид
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025
Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши мумкин
07:42 / 16.08.2025