Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими раҳбарлик лавозимига қайтди
Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Самойдин Ҳусейнов исми шарифи яна маҳаллий матбуотда пайдо бўла бошлади. Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг Бухоро вилояти кенгашига Самойдин Ҳусейнов раис этиб сайланган. Бу ҳақда nuz.uz хабар берди.
Вилоятнинг собиқ ҳокими тўғрисида маҳаллий матбуот 5 йилдан буён ҳеч нарса ёзмаганди. У 2011 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қарори билан лавозимидан озод қилинганди.
Ҳусейновни «Нуроний» жамғармасининг Бухоро вилояти кенгашига раис этиб сайлаш қарори якшанба куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш вақтида қабул қилинган. У бу лавозимда кўп йиллардан буён ишлаб келган Юсуф Қурбонов ўрнида иш бошлайди.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, ҳадемай саксон ёшни қаршилайдиган Қурбонов "бошқа ишга ўтиши муносабати билан" ўз лавозимидан озод этилган.
Қайд этилишича, йиғилишда вилоятнинг ҳозирги ҳокими Муҳиддин Эсанов ҳам иштирок этган. У биринчи навбатдаги вазифалар ҳақида гапира туриб, Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги вақтида айтиб ўтган фикрларини келтирган.
Эслатиб ўтиш жоизки, Самойдин Ҳусейнов 1996 йилдан 2011 йилгача 15 йил давомида Бухоро вилоятига раҳбарлик қилган. У Ислом Каримов томонидан коррупция ва уруғ-аймоқчиликка боғлиқ можаролар фонида лавозимидан олинган, унинг ўрнида Муҳиддин Турдиевич Эсанов иш бошлаганди.
Мавзуга оид
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024
Файзулла Хўжаевнинг жияни профессор Сулаймон Иноятов вафот этди
14:38 / 20.11.2024