Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дуров ва Сноуден Telegram ва WhatsApp’нинг хавфсизлиги борасида баҳслашишди
Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров мессенжерни етарлича ҳимояланмаган деб ҳисоблаётган, АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуденга твиттерда жавоб берди.
Бундан аввал америкалик твиттер фойдаланувчиларидан бирига нима учун Telegram’ни унинг стандарт созланмалари туфайли WhatsApp’дан камроқ ҳимояланган, деб ҳисоблашини тушунтирган. Сноуденнинг фикрича, бу дастурни "мутахассис бўлмаганлар" учун хавфлилик қилади.
Дуров буни эътиборсиз қолдирмади ва Сноуденга "Сен WhatsApp’нинг кўпчилик фойдаланувчилари ёзишмаларининг бутун тарихини шифрланмаган кўринишда Google Drive ёки iCloud’да сақлашини ҳисобга олдингми?", деб қарши савол берди. Дуров шунингдек WhatsApp созланмаларининг ойдинмаслигига эътиборни қаратди.
Баҳс Дуровнинг твиттер бундай баҳслар учун энг яхши жой эмаслиги ҳақидаги сўзлари билан якунланди.
Аввалроқ Сноуден Googleֹнинг Allo мессенжеридан фойдаланмасликка чақирганди.
Мавзуга оид
15:57 / 03.04.2026
“Судга чақирилдингиз” – Telegram’да зарарли APK файллари тарқатилмоқда
09:34 / 28.03.2026
Сирдарёлик йигит 2 млрд сўмлик киберўғриликда ушланди
11:20 / 17.03.2026
Россияда Telegram амалда ишламай қолди
20:05 / 13.03.2026