Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда табиий гиёҳларни қайта ишлаш корхонаси ишга тушди
Жиззах шаҳридаги Karina KAYU компанияси гиёҳларни қайта ишлаш корхонаси фаолиятини йўлга қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Корхонада қоқигул ва наъматак доривор ўсимликлари қадоқланмоқда. Тоғ райҳони ва кийик ўтини тозалаб, қадоқлаш ҳам йўлга қўйилди.
25 киши меҳнат қилаётган корхона иш бошлагандан буён ўтган икки ойда 8 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
«2016 йил якунига қадар тиббий спирт, йод, борний кислота, нафтезин каби йигирма турдаги маҳсулотларни қадоқлашни йўлга қўймоқчимиз. Кейинги босқичда эса бир неча хил дори таблеткалари ишлаб чиқариш ва маҳсулотни хорижга чиқариш устида иш олиб борамиз», — дейди корхона раҳбари Саҳоб Мусаев.
Мавзуга оид
19:09 / 28.02.2026
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026