Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ Ўзбекистондаги президентлик сайловига кузатувчиларини юборади
2016 йилнинг 20-23 сентябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берди.
Мажлисда Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши ҳамда Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисларига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.
Шунингдек, мажлисда 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида ШҲТ кузатувчилари миссияси иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни амалий жиҳатдан ривожлантиришга йўналтирилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишди.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026