15:01 / 23.09.2016
4206

Жанубий Корея КХДРни БМТ аъзолигидан маҳрум қилишга чақирди

Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Юн Бен Се БМТ Бош Ассамблеясида иштироки чоғида жаҳон ҳамжамиятини КХДРни БМТ аъзолигидан маҳрум қилиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди. Бу ҳақида Reuters агентлиги маълум қилди.

"Шимолий Корея ўз мажбуриятларини намойишкорона инкор қилиб, БМТ низомини бир неча маротаба бузди, Хавфсизлик Кенгаши қарорларини сўзсиз бажаришдан бош тортди. Шу боис Шимолий Корея тинчликни тарғиб қилувчи Ташкилотнинг аъзоси бўлишга муносиб ёки йўқлиги ҳақида ўйлаб кўришнинг айни вақти", - деди дипломат.

Юн Бен Се Пхеньян "Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгаши обрўсига путур етказаётгани"ни қўшимча қилди ҳамда КХДРга қарши янги санкциялар жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.
 

Top