Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ шимолида худкушлар томонидан иккита теракт амалга оширилди
Ироқ шимолида жойлашган Тикрит шаҳрида кетаверишда худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган теракт оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ливаннинг “Ал Маядин” телеканали хабар бермоқда.
Канал маълумотига кўра, ушбу шаҳарга кетавериш йўлида икки марта портлаш содир этилган.
Терактни бирор-бир террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олмаган.
Маълумот учун: Тикрит Ироқнинг Салоҳиддин музофотида жойлашган шаҳарларидан биридир.
“Ассошиэйтед Пресс” агентлигининг хабар беришича, портлашни уч нафар худкуш-террорчи амалга оширган. Терактдан мақсад Салоҳиддин полицияси раҳбари ва хавфсизлик кометити раҳбарининг жонига қасд қилиш бўлган. Амалдорлар тирик қолган.
Мавзуга оид
15:59 / 16.01.2026
“Бож тўловлари юқори бўлмайди” – Ўзбек-Ироқ бизнес форумида нималар муҳокама қилинди?
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
18:10 / 14.01.2026
"Товарларингизга бозоримизда эҳтиёж катта"– Ироқ тадбиркорлари Ўзбекистон маҳсулотлари билан танишмоқда
22:43 / 08.01.2026