“Манчестер Сити” яна “Суонси”дан устун келди
Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини жуда ишончли ўтказаётган “Манчестер Сити” 6-турда “Суонси”га қарши сафарда тўп сурди. Меҳмонда ўйнаганига қарамай, “шаҳарликлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бир ҳафта олдин бу жамоалар Англия Лига Кубогида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда “Сити” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Дастлаб, ўйиннинг 9-дақиқасидаёқ Серхио Агуэро ҳисобни очди. Бироқ, оз вақтдан сўнг, 13-дақиқага келиб, Фернандо Льоренте мувозанатни тиклади.
Икинчи бўлимнинг 65-дақиқасида яна Агуэро пенальтидан ўз имкониятини бой бермади ва ҳисобни 1:2 кўринишга олиб келди.
77-дақиқада эса Раҳим Стерлинг рақиб дарвозасига учинчи тўпни йўллади. Шундай қилиб, “Манчестер Сити” АПЛнинг қаторасига олти турида ғалаба қозонди ва пешқадамликни сақлаб қолди.
Англия чемпионати
6-тур
"Суонси" – "Манчестер Сити" 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 9 Агуэро, 1:1 – 13 Льоренте, 1:2 – 65, пенальти Агуэро, 1:3 – 77 Стерлинг.
"Суонси" – Фабианьски, ван дер Хорн, Нотон, Ранхель, Амат, Бриттон (Бастон, 79), Корк (Ки Сон Ен, 73), Фер, Сигурдссон, Раутлеж (Барроу, 73), Льоренте.
"Манчестер Сити" – Браво, Стоунз, Коларов, Санья (Сабалета, 78), Отаменди, Гюндоган (Фернандо, 68), Фернандиньо, Сильва, Стерлинг, де Брюйне (Навас, 81), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Санья (31), Фернандиньо (37), Амат (58), ван дер Хорн (64), Стерлинг (77), Коларов (87).
Манба: Tribuna.Uz
Мавзуга оид
12:28 / 19.09.2024
«Сити» гол уролмади, «ПСЖ»га кулгили гол ёрдам берди. ЕЧЛда кун ўйинлари
14:27 / 21.08.2024
«Сити» 115 та айбловдан айбсиз чиқадими? Бу сафар ҳаммаси жиддий
12:25 / 19.08.2024
«Реал» мавсумни йўқотиш билан бошлади, «Сити» ярим куч билан ғалабага эришди. Кун ўйинлари
22:42 / 16.08.2024