08:38 / 24.09.2016
4424

Техас сенатори сайловда Трамп учун овоз беришини маълум қилди

Техас сенатори Тед Круз АҚШ президентлиги сайловида Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампга овоз беришини маълум қилди. У бу ҳақда “фейсбук”даги ўз саҳифасида маълум қилган.

«Узоқ муддат чуқур ўйловлар, ибодатлар ва виждоним билан суҳбатларда шу қарорга келдимки, сайлов кунида Республикачилардан номзод Дональд Трампга овоз бераман», — деб ёзади у.

Круз ўз қарорини икки сабаб билан изоҳлайди. Унинг таъкидлашича, бир йил муқаддам Трампни қўллаб-қувватлашга ваъда берган, иккинчидан, у Ҳиллари Клинтон номзодини муносиб деб ҳисобламайди.
 

Top