Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама афроамерикан маданияти ва тарихи музейини очди
АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда афроамерикан маданияти ва тарихи музейини очди.
Обама музей очилиши маросимида 540 млн долларлик музей "эркинликка йўлни" кўрсатиш учун яратилганини айтди. У афроамерикаликларга музейга ташриф буюришни ва ички кучни ҳис қилишни қатъиян тавсия қилди.
"Бугунги кунда Америка мукаммал давлат ҳисобланади, бироқ давлатимиз ўзининг яратилишини ҳурмат қилади. АҚШ ўзгаришлар, инқилобдан пайдо бўлган. Бу эса давлатимиз яна яхшироқ бўлишини кўрсатади", деб айтди Обама.
Музейда Африкада қулларни сотиб олиш учун ишлатилган маҳсулотлардан тортиб 1920-йиллар темир йўл вагонлари ва рок-н-ролл қироли Чак Беррига тегишли бўлган Cadillac русумидаги қизил қадиллаккача 36 минг буюм сақланади.
Музей биноси британиялик архитектор Дэвид Эйж томонидан лойиҳаланган.
Мавзуга оид
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
08:38 / 05.06.2026
Вашингтон Куба раҳбариятига босимни кучайтирмоқда
08:50 / 20.05.2026
Вашингтон: БМТ таҳдидлар учун жой эмас
08:33 / 07.05.2026