Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Spectacles — тармоқларга видео жойлаштирувчи кўзойнак
Snapchat мессенжери асосчилари яшин тезлигида 10 сонияли видеороликлар олиб, уларни ижтимоий дастурнинг Memories бўлимига жойлаштирувчи замонавий гаджетни ишлаб чиқишди. Бу янги ихтиро рангли ёки қора ойнали ва рангли дастали Spectacles кўзойнагидир.
Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, смартфоннинг вертикаль ҳолатида видео олаётган маҳал пайдо бўлувчи қора чизиқлар муаммосини ҳал этишга муваффақ бўлишди - олинган суратлар тасмасида "думалоқ айлана" шаклида кесилган махсус расмлар бўлади. Смартфонда томоша қилиш вақти видео ҳар қандай йўналишда тўлиқ экран режимида пайдо бўлади. Spectacles фойдаланувчиси видео олаётганини бошқаларга камера атрофида жойлашган LED индикатори маълум қилади.
Тасвир олиш нуқтаси оптика устида чап томонда жойлашган. Симсиз камера интернетга смартфон орқали Bluetooth/Wi-Fi билан уланади ва видеони дарҳол Snapchat тасмасига жойлаштиради.
Қўлланилган оптика ва ўрнатилган аккумуляторнинг техник маълумотлари ҳозирча номаълум. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, батарея кун бўйи ишлашга етади. Ихтиро куз ойида 130 доллар ҳисобида сотувга чиқади. Кўзойнаклар тўплами фойдаланувчиларнинг гаджетга бўлган талабини таҳлил қилиш учун аввалига чекланган миқдорда чиқарилади.
Мавзуга оид
02:25 / 13.10.2025
2025 йилнинг энг яхши ихтиролари эълон қилинди
18:14 / 07.09.2025
Ўзбекистонда ихтиро қилинган сурункали алкоголизмни даволовчи восита патентланди
19:34 / 03.09.2025
Россияда мигрантларни Max ўрнатишга мажбурлаш таклиф қилинди
23:15 / 20.08.2025