15:46 / 27.09.2016
4765

Непалда 18 кишини ҳаётдан олиб кетган йирик ЙТҲ содир бўлди

Непалда автобус билан содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 18 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Himalayan Times нашри хабар бермоқда.

Воқеа мамлакат пойтахти Катмандунинг шимоли-ғарбида жойлашган Дхадинг округида, маҳаллий вақт билан 11:30лар (Тошкент вақти билан 10:45) атрофида юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобус салони тўла бўлган, айрим йўловчилар унинг томига ҳам чиқиб олишган. Айни дамда 15 киши қутқарилган.

ЙТҲ сабаби ҳали аниқланмаган. Фалокат тоғ йўлида бўлган. Автобус 300 метр пастликка қулаб кетган.

Top