Ўзбекистонга Инҳа Университети госпиталининг малакали шифокорлари ташриф буюрди
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида қатор тадбирларни ўтказмоқда.
Фонд хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, ҳукумат қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш йўлида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2015 йил давомида Фонд оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишда Германиянинг Friedensdorf International халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг Save the Children халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, Инҳа ва Пундан Ча Университетлари госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.
Бу соҳада Фонд Корея Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурларини амалга ошириб келмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 сентябрда тасдиқланган 10/1-3331-сонли ташриф Дастури асосида жорий йилнинг 25-30 сентябр кунлари Корея Республикасининг Инҳа Университети госпитали малакали шифокорлари (17 нафар хирург, гастроэнтеролог, педиатр, реабилитолог, ортопед, оториноларинтолог, инфекционист – профессорлар, фармацевт ва тиббиёт ҳамширалари бошқа мутахассислар) томонидан Республикамизнинг бир неча ҳудудларида 26 сентябр куни соат 09:00 — 18:00гача Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Суранкент қишлоғи “Ариранг” қариялар уйида ва 28-29 сентябр кунлари соат 08:00-18:00гача Навоий шаҳри “Ханжин групп” комплекси биносида аҳоли умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2015 йилнинг сентябр ойида ҳам Корея Республикасининг Инҳа Университети госпитали малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, аҳолини, асосан аёллар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган. Инҳа Университети госпитали ва “Соғлом авлод учун” фонди ўртасидаги ўзаро алоқалар 2011 йилда йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024