Жамият | 19:17 / 28.09.2016
9830
2 дақиқада ўқилади

Forbes 2016 йилнинг энг юқори даромад олган актёрлари рейтингини эълон қилди

2016 йилнинг энг юқори даромад олувчи комик актёрлари рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақида Forbes журнали маълум қилди. 

Ушбу рейтингда биринчилик Кевин Ҳартга насиб қилди, у ҳисобот даврида 87,5 миллион долларни қўлга киритган. Кевин рейтингда бир неча марта етакчилик қилган Жерри Сайнфилдни иккинчи поғонага туширишга муваффақ бўлди. Сайнфилд  жорий йилда 43,5 миллион доллар ишлади. Учинчи ўринни 21 миллион доллар даромад билан Терри Фэтору эгаллади. 

Актриса Эми Шумер 2016 йилнинг энг кўп даромад олган комик актёрлари орасидан жой олган ягона аёл актрисадир. У бу йил 17 миллион доллар ишлаб, Forbes журналининг нуфузли рейтингида 4-ўринни банд қилди. 

Ундан кейинги ўринларни актёрлар Жефф Данэм (13,5 миллион доллар), Дэйв Шапелл (13 миллион доллар), Жим Гэффиган (12,5 миллион доллар) номлари келтирилган. 

Forbes журнали версияси бўйича 2016 йилда энг юқори даромад олган комик актёрлар ўнлигига Габриэль Иглесиас (9,5 миллион доллар), Расселл Питерс (9 миллион доллар) ва Жон Бишоп (7 миллион доллар) якун ясайди. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид