Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клопп АПЛдаги энг севимли футболчиси номини айтди
"Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Сити" жамоаси ярим ҳимоячиси Давид Сильвани Англия чемпионатидаги энг севимли футболчиси сифатида билишини билдирди.
"Менга Давид Сильва ёқади. У қойилмақом футболчи, у муваффақиятларга эришган, у жуда тажрибали ва футболни тўғри тушунадиган футболчи. Унинг номи "Манчестер Сити"нинг катта жамоага айланиш даври билан боғланади, у бу даврдаги муҳим ишларни бажарган.
Умуман олганда, бошқа жамоаларнинг футболчиларига қизиқмаганим яхши. Уларга йўл қўйиб берсанг, сен учун хавфли футболчига айланишади, - дея Клоппнинг сўзларини келтирган goal.com.
Мавзуга оид
23:09 / 06.02.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг январ ойидаги энг яхши футболчиси бўлди
23:06 / 09.12.2025
Ҳоланд дунёнинг энг қиммат футболчилари рўйхатида Ямалга етиб олди
16:41 / 04.09.2025
Ёзнинг асосий 10 трансфери
17:42 / 24.05.2025