Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашхобод шаҳрида ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтди
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур тадбир Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлари ўртасида 2014-2016 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик дастурига асосан “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси ҳамда “Туркманфильм” бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ўзбек киноси кунлари дастури кинорежиссёр Қамара Камолованинг “Унутма мени” бадиий фильми билан очилди. Ушбу фильм давлат буюртмасига асосан 2012 йилда “Шод” ижодий уюшмасида ишлаб чиқарилган бўлиб, унда эндигина дунёни англаб келаётган жажжи болаларнинг ҳаёти ва ички дунёси ҳақида ҳикоя қилинади.
Тадбир доирасида мамлакатимиз киноижодкорлари томонидан яратилган «Хазонрезги», «Зарб», «Паризод», «Сеҳрли қалпоқча», «Ота», «Ҳаётда...» каби бадиий фильмлар намойиш этилди.
Ўзбек киноси кунлари мобайнида “Туркманфильм” бирлашмаси фаолияти билан танишув, икки мамлакат кинематографчилари иштирокида ижодий учрашув, фильмлар муҳокамалари каби қатор тадбирлар ўтказилди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026