Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда поезднинг фалокатга учраши оқибатида юздан кўпроқ одам жароҳат олди
АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Хобокен шаҳрида темир йўл станциясида поезднинг фалокатга учраши оқибатида юздан кўпроқ одам жароҳат олди. Фалокат оқибатида кўплаб йўловчилар вагонлар ичида қолиб кетган. Маълумотларга кўра, кўплаб жароҳатланганлар поезд йўловчилари ва платформада поезднинг келишини кутаётган одамлар бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, поезд номаълум сабабларга кўра станцияга яқинлашиш олдидан тезлигини пасайтирмаган ҳамда деряли тўлиқ тезлик билан платформага келиб урилган ҳамда станция устидаги соябонни ушлаб турувчи темир таянчларга шикаст етказган.
PATH Train темир йўл оператори твиттерда фалокат юз берганини тасдиқлади. Маълум қилинишича, айни вақтда станция иши тўхтатилган.
CNBC маълумотларига кўра, ушбу ҳолат қасддан қилингани ва теракт бўлганининг ҳеч қандай аломати йўқ. Ушбу ҳолат юзасидан тергов бошланган.
Фалокат юз берган станция ҳар куни 50 мингга яқин йўловчини қабул қилади. Станция Манхэттенда ишловчи Нью-Жерси ва бошқа шаҳарлар аҳолиси томонидан фойдаланиладиган энг йирик транспорт хабларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:22 / 20.02.2026
Илк марта: самолёт ҳаракатланаётган поезд устига қўниб, яна осмонга кўтарилди
10:43 / 13.02.2026
Водий–Тошкент йўналишида қўшимча поезд рейслари йўлга қўйилди
11:00 / 28.01.2026
Россия армияси йўловчи поездига дрон билан зарба берди: ҳалок бўлганлар бор
15:21 / 26.01.2026