Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инҳа Университети шифокорлари Ўзбекистон аҳолисини кўрикдан ўтказишди
Жанубий Кореянинг Инҳа Университети делегацияси 25 сентябрдан 30 сентябрга қадар Ўзбекистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказди. Бу ҳақида Uzdaily нашри хабар берди.
Делегация таркибига жарроҳ, гастроэнтеролог, педиатр, реабилитолог, ортопед, оториноларинголог, юқумли касалликлар шифокори, фармацевт ва бошқалар киритилган.
Корея Республикасидан келган шифокорлар Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкент вилояти ҳамда Навоий шаҳри аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишди. Ташриф "Соғлом авлод учун" фонди томонидан ташкиллаштирилган.
Шифокорлар кўрсатмаси билан барча беморларга инсонпарварлик ёрдами сифатида дори-дармонлар тарқатилди.
Мавзуга оид
12:21 / 30.12.2025
Янги даволаш усули жорий этган шифокорларга бир марталик мукофот берилади
17:56 / 29.12.2025
Шавкат Мирзиёев йил давомида хорижий давлатларга 28 та ташрифни амалга оширди
20:44 / 10.12.2025
Парагвай президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
18:37 / 08.09.2025