Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев йил давомида хорижий давлатларга 28 та ташрифни амалга оширди
Шунингдек, Ўзбекистонга олий даражада 23 та ташриф қабул қилинди.
2025 йил давомида президент Шавкат Мирзиёев томонидан хорижий давлатларга 28 та ташриф амалга оширилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди.
Қайд қилинишича, шунингдек, Ўзбекистонга олий даражада 23 та ташриф қабул қилинди. Мазкур ташрифлар доирасида 7 та давлат, 17 та расмий, 27 та амалий ташриф ташкил этилди. Натижада «сиёсий мулоқотлар мазмунан чуқурлашиб, узоқ муддатли ҳамкорлик учун келишувлар ва амалий механизмлар шакллантирилди».
Шу билан бирга, 20 га яқин халқаро тадбирларда давлат раҳбарининг иштироки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги «фаол позицияси ҳамда минтақавий ва глобал ўрнини сезиларли даражада оширди».
Ўзбекистон мезбонлигида ўтказилган 10 та нуфузли халқаро тадбир «дунё ҳамжамиятининг мамлакатимизга бўлган юқори даражадаги ишончини ифодалади».
Ўзбекистон томонидан минтақавий ҳамкорлик ва барқарор тараққиётга қаратилган «100 га яқин муҳим ташаббуслар илгари сурилди».
Мавзуга оид
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
19:49 / 08.03.2026
Яқин Шарқ давлатларидан 19 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
13:45 / 06.03.2026
Хориждаги фуқароларга ёрдам бериш учун махсус бот ишга тушди
18:49 / 04.03.2026