Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Ҳалаб шарқида ҳарбий амалиётлар олиб бораётган томонларга мурожаат қилди
Суриянинг қамал остидаги Ҳалаб шаҳрининг шарқий қисмида давом этаётган ҳарбий амалиётлар туфайли тинч аҳоли вакилларидан 338 киши, жумладан 106 нафар бола ҳалок бўлган. Шунингдек, 846 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакили маълум қилди.
"Биз 4 нарсани сўраймиз: қотилликни тўхтатинг, шифохоналарга ҳужум қилманг, жароҳатланганлар ва касалларни қўйиб юборинг ва шундай одамларга тиббий ёрдам олиш имконларини яратиб беринг", деган ташкилотнинг фавқулодда ҳаракатлар ва инсонпарварлик ёрдамлари департаменти раҳбари Рик Бреннан.
Россия ва Сурия ҳукумати ҳарбийлари 20 сентябрь куни ўзаро сулҳ бузилгани ҳақида маълум қилиб (12 сентябрь куни тузилган сулҳ - таҳр.), Ҳалаб устига юриш бошлаганди.
Бреннан биронта шифохона бир вақтнинг ўзида юзлаб ярадорларни қабул қила олмаслигини айтиб ўтган.
У ЖССТ бир неча ҳафта давомида 140000 минг киши учун хизматга тайёрлангани, аммо ҳозирги вазиятда шаҳарда тиббий жиҳозлар етишмаётгани ҳақида қўшимча қилган.
Мавзуга оид
14:23 / 08.01.2026
Сурияда яна жанглар бошланди
13:05 / 02.12.2025
Қизамиқдан ўлимлар сони камайди, лекин касалланиш кўрсаткичлари ошиб бормоқда – ЖССТ
20:28 / 16.11.2025
Миср қадимий касалликлардан бирига барҳам берилганини эълон қилди
13:32 / 16.10.2025