Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европадаги энг тезкор интернетга эга мамлакат номи эълон қилинди
Норвегия Европа мамлакатлари орасида интернет тезлиги бўйича рейтингда Швециянинг ўрнини эгаллади, деб хабар қилмоқда The Local нашри Akamai алоқа оператори ўтказган тадқиқот натижаларига таянган ҳолда.
Маълумотларга кўра, Норвегиядаги интернетнинг ўртача тезлиги 2015 йил билан қиёслаганда 55 фоизга кўтарилган. Шунга қарамай, Норвегия 20,1 Мбит/сония кўрсаткич билан бу борадаги жаҳон етакчиси Жанубий Кореяни (27 Мбит/сония) ортда қолдира олмаган.
Учинчи ўринга муносиб кўрилган Ҳонгконгда интернет тезлиги 19,5 Мбит/сонияни кўрсатган бўлса, Швециядаги интернет тезлиги — 18,8 Мбит/сонияни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026
Мис захиралари қайси давлатларда тўпланган? Жаҳон рейтинги
08:38 / 22.04.2026