18:56 / 01.10.2016
5903

“Ливерпуль” “Суонси”дан устун келди ва 2-ўринга кўтарилиб олди

“Ливерпуль”  жамоаси Англия Премьер-лигасининг 7-турида сафарда “Суонси”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида “Суонси” жамоаси Лерой Фернинг голи эвазига ҳисобда олдинга олиб чиқди, - 1:0. Бу гол биринчи бўлимда ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлимни “Ливерпуль” анча фаол бошлади. “Суонси” жарима майдончаси ёнида қатор вазиятларни яратди. 54-дақиқага келганда Роберто Фирминьо мувозанатни тиклади, - 1:1. 84-дақиқага келганда “Ливерпуль” ҳисобда олдинга чиқиб олди. Жеймс Милнер ўша вақтда пенальтидан “Суонси” дарвозасини ишғол қилди ҳамда “қизиллар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, - 1:2. Қолган вақт давомида иккала жамоа ҳам гол киритишнинг уддасидан чиқа олмади. Шундай қилиб, “Ливерпуль” чемпионатнинг қаторасига тўртинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди ва очколари сонини 16тага етказиб олди.

Англия Премьер-лигаси.  7-тур

“Суонси Сити” (Суонси) – “Ливерпуль” (Ливерпуль) – 1:2

Голлар: Фер, 8 (1:0); Фирмино, 54 (1:1); Милнер, 84 (1:2, пен).

Огоҳлантиришлар: Корк, 38; Бриттон, 53 – Хендерсон, 25; Старриж, 39.

Top