Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппин президенти: Агар АҚШ қурол сотмаса, Россиядан оламан
Филиппин президенти Родриго Дутерте Россиядан қурол сотиб олмоқчи экани ҳақида маълум қилди.
"Агар сизлар (АҚШ - таҳр.) қурол сотишни истамасангиз, мен Россияга мурожаат қиламан. Мен Россияга генералимни жўнатаман ва Россия биз истаган барча ишни муҳайё қилади", дея Дутертенинг сўзларини келтирган Reuters агентлиги.
У Хитой ҳам Филиппин билан ҳарбий шартномалар тузишга тайёрлиги ҳақида айтиб ўтган.
"Хитой ҳақида ҳам шундай дейишим мумкин. Улар дейишади: "Келинглар ва шартномага қўл қўйинглар - истаганингизни экспорт қиламиз", деган президент.
Бундан олдинроқ, Филиппин президенти АҚШ президенти Барак Обамага "жаҳаннамга гирифтор бўлиш"ни тилаганди.
Филиппин етакчиси жаҳон давлат раҳбарларига нисбатан тортинмасдан сўкиниши билан донг таратишга улгурган. Хусусан, у Хитойда бўлиб ўтган G20 саммити арафасида Обамани "фоҳишанинг боласи" дея ҳақоратлаган эди. Кейинчалик, Дутерте БМТ бош котибини ҳам сийлаб, уни "аҳмоқ"қа тенглаштирганди. Бундан ташқари, Рим папаси ва АҚШнинг Маниладаги элчиси ҳам ундан ўз улушини олишга улгурган.
2016 йил май ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонган Родриго Роа Дутерте оғуфурушлар ва шундай моддаларни истеъмол қилувчиларга қарши аёвсиз кураш олиб бориш тарафдоридир. Полиция маълумотларига кўра, Дутерте ҳокимият тепасига келганидан бери мамлакатда гиёҳванд моддаларга алоқаси бор 2,4 минг киши ўлдирилган.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
15:09 / 24.02.2026