Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Мўсул ва Раққадаги ҳарбий амалиётларга қўшилиши шартини маълум қилди
Туркия бош вазири ўринбосари Нуман Куртулмуш маълум қилдики, туркиялик ҳарбийлар Суриянинг Раққа шаҳрини ҳамда Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИДдан озод этишда кўмак беришга тайёр. Бунинг учун талаб қилинадиган шарт шуки, ҳарбий ҳаракатларда Суриядаги курдлар иштирок этмаслиги керак бўлади.
"Агар Мўсул ва Раққада амалиётлар бошланса, жангларда маҳаллий кучлар иштирок этиши, уларни коалиция кучлари ёрдам бериши керак. Лекин Туркия жангарилардан озод этилган ҳудуд бошқа бир жангари гуруҳга қолдирилишини асло истамайди. Туркиянинг бу жангларда иштирок этиши учун қўйиладиган асосий шарти - бу амалиётларга Сурия курдларининг лашкарлари аралаштирилмаслигидир. Манбиждан курдларнинг бир қисми чекинди, лекин биз Фротнинг шарқий қирғоғида курдлар қолмаслигини истаймиз", дея Куртулмушнинг сўзларини келтирган РИА Новости.
1 октябрь куни Туркия парламенти мамлакат армиясининг Сурия ва Ироқдаги операцияларда қатнашиш ваколатини 13 ой муддатга узайтирганди.
Туркия қўшинлари Сурия ва Ироқда ИШИД жангариларига қарши операцияларда иштирок этмоқда, аммо, бундан ташқари, улар Туркияда террорчилик ташкилоти деб ҳисобланадиган Курдистон ишчилар партияси объектларига ҳам зарбалар бермоқда.
Мавзуга оид
21:45 / 16.10.2019
Асад армияси ИШИДнинг Суриядаги «пойтахти» бўлган Раққага 5 йил ичида илк бор кирди
00:35 / 10.01.2018
Мўсулда қўлга олинган ИШИД жаллоди пора эвазига қўйиб юборилди – ОАВ
00:43 / 21.12.2017
Мўсулни озод қилиш вақтида ҳалок бўлган тинч аҳолининг ҳақиқий сони маълум қилинди
11:20 / 18.11.2017