Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing компанияси Марсни забт этишда SpaceX’ни ортда қолдирмоқчи
Boeing компанияси раҳбари Деннис Муиленберг Марсга одамларни етказишда Илон Маск компанияси SpaceX’дан ўзиб кетмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Мен ишонаманки, Марсга қадам қўядиган биринчи одам у ерга Boeing ракетасида етказилади", деб айтди Муиленберг 4 октябрдаги анжуманда.
Бундан ташқари, компания раҳбари фазо парвозларининг тижоратлаштиришини башорат қилди. Унинг айтишича, бундай парвозлар икки соатдан камроқ вақт ичида қитъалараро парвозларни амалга оширишга имкон беради. Муиленберг коинот туризми яқин 20 йиллар ичида ривожланиб кетишини айтмоқда. Унинг таъкидлашича, Халқаро коинот станцияси сайёҳлар учун ўнлаб меҳмонхоналарга эга бўла олиши мумкин.
Boeing раҳбарининг айтишича, компания сайёҳлар учун янги авлод коинот кемаларини яратмоқчи.
Мавзуга оид
07:36 / 26.12.2025
2026 йил прогнози: дунёдаги энг қиммат хусусий компаниялар
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
09:45 / 08.11.2025
Starlink Марказий Осиёда сунъий йўлдош алоқасини ривожлантириш бўйича Veon билан келишув тузди
11:30 / 24.10.2025