Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фитнес-трекерлар фойдасиз деб топилди
Фото: Engadget.com
Халқаро шифокорлар жамоаси фитнес-трекерлардан фойдаланиш жисмоний тарбия жадаллигига сезиларли даражада таъсир кўрсатмаслигини кўрсатиб беришди. Шу мавзуга бағишланган тадқиқот The Lancet Diabetes and Endocrinology журналида нашр этилди, бу ҳақида The Telegraph нашри қисқача хабар қилади.
Олимлар йил давомида 800 кишининг соғлиғи (оғирлиги, қон босими ва юрак уриш тезлиги) ва жисмоний фаолият интенсивлигини кузатиб боришди. Тадқиқот иштирокчиларининг айримлари фитнес-билагузук таққани учун пул мукофотлари ҳам олишди.
Дастлабки 6 ойда молиявий рағбатлантириш олган иштирокчилар жисмоний фаолликнинг ортганини қайд этишди. Бироқ бир йилдан сўнг уларнинг кўрсаткичи дастлабки даражага қайтди.
Пул мукофотини олмаган иштирокчиларда бир йил ўтиб, аэробик жисмоний фаоллик давомийлиги ўсиши кузатилди (ўртача ҳафтасига 16 дақиқа). Шунингдек, тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, бу саломатликни сезиларли даражада яхшилаш учун аҳамиятсиз кўрсаткич саналади.
Мавзуга оид
17:09 / 04.12.2025
Йўтални дориларсиз кетказиш мумкинми?
01:36 / 01.12.2025
Юрак учун энг фойдали маҳсулотлар айтилди
18:41 / 27.11.2025
Диабетга чалинган одамларнинг 40 фоизгача қисмида буйрак касаллиги ривожланади – Mayo clinic
23:31 / 26.11.2025