10:23 / 05.10.2016
23133

“PROFI EDUCATION” абитуриентлар ётоқхонаси ишга тушди

Мана азизлар, “PROFI EDUCATION"  ва барча абитуриентлар учун орзиқиб кутилган дамлар етиб келди. 1 октябрь ўқитувчилар байрамида “PROFI EDUCATION" биринчилардан бўлиб ўз ётоқхонасида фаолият бошлади. Энди бизнинг абитуриентларимизда ётоқхона муаммоси бўлмайди, улар ажойиб бинода ўзларини ўз уйларидагидек ҳис қилиб, бемалол яшашлари мумкин.

Ётоқхонада таълим олиш учун, ғалабага эришиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ётоқхонада 24 соат давомида қуриқлаш хизмати фаолият олиб боради, бундан ташқари, ўқувчининг вақтидан унумли фойдаланиш мақсадида ётоқхона “PROFI EDUCATION" йўналишида автобус хизмати, кийим тозалаш хизматлари ташкил қилинган. Шунингдек, ётоқхона ошхонасида абитуриентлар учун профессионал ошпазлар томонидан уч маҳал таом тайёрланади, бу эса, ўз навбатида, ўқувчининг ортиқча юмушлар билан овора бўлиб қолишининг олдини олади. Ҳар бир фан бўйича ётоқхонада алоҳида фан-ўқитувчилари фаолият олиб боради. Улар ётоқхонада ташкил қилинган қўшимча дарсларга масъулдирлар. Ўқувчилар 24 соат давомида фан-ўқитувчилар назоратида бўлишади.

“PROFI EDUCATION" – мақсадлар туташган манзил.

Тел: 0 (371) 244 6606;
Телеграм: +998909512388

Манзил: Навоий кўчаси 7, эски Навоий ярмаркаси ўрнидаги янги биноларнинг еттинчиси.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top