Жаҳон | 15:57 / 05.10.2016
9302
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг сафдоши Россияни пайт пойлаб ётган айиққа қиёслади

Фото: Reuters

АҚШ вице-президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Майкл Пенс Демократлар партиясининг шу лавозимга номзоди Тим Кейн билан дебат вақтида Россияни айиққа қиёслади.

"Рус айиғи ҳеч қачон ўлмайди. У фақат пайт пойлайди", дея Пенснинг сўзларини келтиради РИА Новости.

У Сурияда "Россия ҳаракатларига қарши жавоб" тайёрлашга чақирган. Шунингдек, Чехия ва Польшада Москвага қарши ракета ҳужумидан мудофаа тизимини барпо қилиш зарурлигини таъкидлаган.

Бундан олдинги хабарларда, ушбу икки сиёсатчининг теледебатида АҚШнинг Россия билан муносабатларида қатъий ҳаракатлар бошлаш зарурлиги айтиб ўтилгани маълум қилинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид