Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2016 йил Қозоғистонда транспорт хизмати 4 фоизга пасайиши прогноз қилинди
Фото: © РИА Новости
Қозоғистон парламенти сенати (юқори палата) депутатлари мамлакатнинг 2016-2018 йиллардаги бюджетига ўзгартиш киритилганини тасдиқлашди. Жорий йилнинг сентябрь ойи якунида парламентнинг қуйи палатаси ҳам ушбу қонун лойиҳасини тасдиқлашган эди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Аввалроқ Қозоғистон ҳукумати 2016 йил макропрогнозига ойдинлик киритишган эди. Нефтнинг ўрта йиллик баҳоси баррелига 30 доллардан 35 долларга қадар ошган. Шунингдек, миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаевнинг сўзларига кўра, нефть қазиб олиш ишлари 74 миллион тоннадан 75,5 миллион тоннага ошган.
2016 йилги ЯИМ ҳажми аввал прогноз қилинган даража — 0,5 фоизда қолди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг ўсиш даражаси 2016 йилда 3,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Саноат маҳсулотлари эса 1,7 фоизга тушиши мумкин. Савдо ҳажми 3,5 фоиз, транспорт хизмати эса 4 фоизга пасайиши прогноз қилинган.
Мавзуга оид
18:17 / 25.09.2025
Қирғизистон парламенти ўзини ўзи тарқатиб юборди
17:57 / 23.09.2025
Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Марказий Осиё давлатларининг III парламентлараро форумида иштирок этди
18:18 / 08.09.2025
Тўқаев Қозоғистонда парламентни бир палатали қилишни таклиф этди
07:37 / 10.04.2025